Унда транспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари, хусусан, “Hyundai ROTEM” компанияси томонидан Ўзбекистонга 6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни етказиб бериш истиқболлари муҳокама этилди.
Улар нафақат республикамизнинг темир йўл транспортини ривожлантиришга, балки Тошкентни Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа тарихий шаҳарлар билан боғлаш ва мамлакатимиз аҳолиси ҳамда сайёҳлар учун қулайликлар яратишга хизмат қилади.
“Hyundai ROTEM” компанияси раҳбарияти ижтимоий соҳадаги ҳамкорлик доирасида Қорақалпоғистондаги таълим масканлари учун компьютер ва “ақлли” доскаларни беғараз ёрдам сифатида беришга тайёрлигини билдирди. Ушбу кўмак Ўзбекистонда бошланғич ва ўрта-махсус таълимдаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга ошириляпти. Ушбу ускуна ва жиҳозлар Қорақалпоғистон Республикасига жорий йил май ойида етказиб берилиши режалаштирилган.
Мулоқот давомида, шунингдек, Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари билан кенг танишиш ва янги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида “Hyundai ROTEM” компанияси делегацияси жорий йил 2-3 май кунларига режалаштирилган Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун юртимизга келиши ҳам маълум қилинди, деб хабар беради “Дунё” АА.