Жанубий Корея бозорларида ўзбек анорларига бўлган талаб ортиб боряпти

    Агросектор 10 октябр 2021 2048

    Ўзбекистон ташқи бозорларга анор етказиб бериш ҳажмини ошириб, экспорт географиясини кенгайтиряпти, дея қайд этади EastFruit экспертлари.

    EastFruit таҳлилчилари ўзбек анорларини Жанубий Кореяга етказиб бериш ҳажмида аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон ташқи савдосининг расмий статистикасига эътибор қаратди. Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг август ойи бошидан то сентябрь охирига қадар Ўзбекистондан Жанубий Кореяга 125 тонна анор экспорт қилинган. Шу билан бирга, ушбу ҳажмнинг 97 фоизи авиатранспорт ёрдамида етказиб берилди ва бу омил ўзбек анорининг Жанубий Корея бозоридаги юқори нархининг асосий сабабидир

    Анор экспорти мавсуми бошлангач, икки ой ичида – 2021 йил август ойи бошидан сентябрь охирига қадар Ўзбекистондан умумий ҳажми 5,9 минг тонна, қиймати эса 4,3 миллион долларга тенг анор экспорт қилинди. 2020 йилнинг шу даврида анор экспорти ҳажми 3,8 минг тонна, умумий қиймати эса 4,6 миллион долларга тенг анор экспорт қилинган. Ўтган йил билан таққослаганда анор экспорти ҳажми 55 фоизга ўсди.

    EastFruit таҳлилчилари ҳисоб-китобига кўра, 2021йил август-сентябрь ойларида Ўзбекистондан анор экспорти умумий ҳажмининг 87 фоизи уч давлат – Россия (50%), Қозоғистон (26%) ва Қирғизистон (11%) улушига тўғри келади. Бу ҳажмнинг қолган қисми Украинага – 350 тонна (6%), Жанубий Кореяга – 125 тонна (2%), Туркманистонга – 124 тонна (2%) ва Беларусга – 90 тонна (1,5%) жўнатилди. 35 тоннагача бўлган кичик партиялар Латвия, Германия, Чехия ва Мўғулистонга юборилди.

    Ўзбекистондан ташқи бозорларга етказиб бериладиган сархил мева-сабзавот маҳсулотларининг бошқа турларига нисбатан анор экспорти мавсуми узоқроқ давом этади – жорий йил августидан кейинги йилнинг февраль-мартига қадар, яъни, 7-8 ой. Ўтган мавсум – 2020 йил август ойи бошидан 2021 йил март ойи охирига қадар – Ўзбекистондан анор экспорти ҳажми 15,3 минг тонна, умумий қиймати эса 15 миллион долларни ташкил этди. Анор экспортининг илк икки ойи ўтган йилги даражадан 1,5 баробар ошаётганини ҳисобга олсак, экспорт даромади пасайишига қарамай, 2021-2022 йилги мавсум муваффақиятли бўлиши эҳтимоли юқори, деб хабар беради Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates