“Давом этаётган қарама-қаршилик туфайли ҳибсга олиш ҳақидаги ордерни бажариш деярли мумкин эмас деган хулосага келинди. Воқеа жойига [қўлга олиш учун] етиб келган офицерларнинг хавфсизлигидан хавотирланганлиги сабабли, тахминан 13:30 ижрога қаршилик кўрсатилиши сабабли ордер ижроси тўхтатилди, дейилади департаментда.
“Кейинги чора-тадбирлар бўйича қарор вазият кўриб чиқилгандан сўнг қабул қилинади. Биз қонунга мувофиқ муносабат билдирмаган гумондор томоннинг ёндашуви муносабати билан қаттиқ хафа бўлганимизни билдирамиз”, дея қўшимча қилди департамент.
Бўлим ва полиция вакилларидан иборат қўшма тергов гуруҳи маҳаллий вақт билан тахминан 08:02 да президент қароргоҳи мажмуаси ҳудудига кириб келган. Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи қароргоҳ ҳудудида тинтув ўтказишни тақиқлади, шундан бери қарама-қаршилик давом этмоқда.
Қароргоҳ яқинида президентни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтмоқда, унда 1,2 мингга яқин одам иштирок этмоқда. У ерда тартибни 2,7 мингга яқин полициячи назорат қилмоқда.
Исён кўтариш иши бўйича уч марта сўроққа келмагани учун суд 31 декабрь куни суд Коррупцияга қарши тергов департаментига Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берди. Жанубий Корея қонунлари амалдаги президентни исён ва давлат тўнтариши моддалари бўйича жиноий жавобгарликка тортишга имкон беради, деб хабар беради tass.ru.
14 декабрь куни парламент ҳарбий ҳолат жорий этилгани муносабати билан Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилди, бироқ унинг ваколатлари Конституциявий суд қарорига қадар тўхтатиб қўйилган деб ҳисобланади.