Жанубий Корея президенти учинчи марта сўроққа чақирилди

    Коррупцияга қарши тергов бошқармаси (CIO) президент Юн Сок Ёлни учинчи марта сўроққа чақирди.

    У 3-4 декабрь кунлари ҳарбий ҳолат жорий этилиши муносабати билан исён кўтариш иши бўйича 29 декабрь куни сўроққа чақирилди.

    Учрашув яна соат 10:00 да CIO офисида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Чақирув хати 26 декабрь куни буюртма хат ва электрон почта орқали президент котибияти, унинг маъмуриятининг бошқа бўлимлари ва давлат раҳбари қароргоҳига юборилган.

    Юридик амалиётга кўра, учинчи чақирув қоғози президентни ҳибсга олиш учун ариза беришдан олдинги охиргиси ҳисобланади. Юн Сок Ёл бошқармадаги олдинги икки сўроқ ва прокуратурадаги яна бир сўроққа келмаган. Шу билан бирга, бир кун аввал бошқарма вакили маҳаллий нашрларга ҳибсга олишга ордер учун ариза бериш масаласи “ҳали жуда узоқда” эканини айтди, деб хабар беради report.az.

    Yonhap агентлиги коррупцияга қарши курашиш органи иш суръатларини секинлаштирганини тахмин қилмоқда, чунки агар президент ҳибсга олинса, “тергов 10 кун ичида якунланиши керак”.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates