Жанубий Корея парламенти президент вазифасини бажарувчига қарши импичмент учун овоз берди

    192 депутат президент вазифасини бажарувчи Хан Док Сунинг импичментини қўллаб-қувватлади, бирорта ҳам парламент аъзоси бунга қарши чиқмади.

    Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Хан Док Су мамлакат Миллий ассамблеяси (парламент) томонидан ўтказилган овоз беришдан сўнг лавозимидан четлаштирилди.

    Yonhap ахборот агентлиги хабарига кўра, Миллий ассамблеяда овоз бериш бўлиб ўтди, унда 192 депутат президент вазифасини бажарувчи Хан Док Суга импичмент эълон қилиш учун овоз берди. Шу билан бирга, бирорта депутат бунга қарши чиқмади.

    Бу мамлакат тарихида биринчи марта вақтинчалик давлат раҳбарига нисбатан импичмент эълон қилиниши.

    Хан Док Сунинг импичменти бир кун аввал Жанубий Кореянинг асосий мухолифатдаги Демократик партияси ташаббуси билан илгари сурилган эди. Президент вазифасини бажарувчи Конституциявий суд судьяларини режали тайинлашдан бош тортгач, Демократик партия ана шундай ташаббус билан чиқди. Ушбу суд Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сук Ёлнинг импичменти бўйича қарор қабул қилиши керак бўлади.

    Хан Док Су 14 декабрдан бери, Юн Сук Ёл лавозимидан четлаштирилгандан кейин президент вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди, деб хабар беради aa.com.tr.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates