Шимолий Корея ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракета учирди – ОАВ

    КХДР Пхеньян ҳудудидан Япон денгизи йўналиши бўйлаб ўрта масофага мўлжалланган битта баллистик ракета учирди, деб ёзади Рёнхап агентлиги Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб.

    Аввалроқ Шимолий Корея жорий йилда илк бор Япон денгизи томон баллистик ракета учиргани хабар қилинганди.

    Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълумотларига кўра, ҳарбийлар тушга яқин Пхеньян ҳудудидан битта ракета учирилганини қайд этган.

    “Шимолий Корея Япон денгизи (Шарқ) томон баллистик ракета учирди”, дея хабар берди ҳарбийлар.

    Улар ракетанинг учган масофасини ва бошқа тафсилотларни таҳлил қилишмоқда.

    “Ҳарбийлар кейинги эҳтимолий учирилишларга тайёргарлик кўриш мақсадида кузатув ва назоратни кучайтирди, Шимолий Кореянинг баллистик ракеталари ҳақида АҚШ ва Япония билан яқиндан маълумот алмашмоқда ҳамда тўлиқ жанговар шайлик ҳолатини сақлаб турибди”, деди Штаб бошлиқлари қўмитаси.

    Агентлик таъкидлаганидек, бу КХДРнинг жорий йилда биринчи бор баллистик ракета учириши бўлиб, 2024 йил 5 ноябрда қисқа масофали баллистик ракета учирилганидан икки ой ўтиб содир бўлди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates