Жанубий Корея тарихидаги энг кучли қор ёғди

    Жанубий Корея пойтахти Сеул ва унинг атрофидаги вилоятларда 27 ноябрь, чоршанба куни ноябр ойи бўйича сўнгги 117 йил ичида энг кучли қор ёғди.

    Бу ҳақда Yonhap хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан соат 15:00 да Сеулда 18 сантиметр қор ёғди, бу 1907 йилдан бери ноябрь ойи бўйича рекорд даражадаги кўрсаткичдир, деб хабар берди Корея метеорология бошқармаси (КМА).

    Олдинги рекорд 12,4 сантиметрли қор 1972 йил 28 ноябрда қайд этилган, дея қўшимча қилди КМА.

    Инчхонда ҳам ноябрь ойи бўйича рекорд даражадаги қор ёғди, чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 15:00 ҳолатига кўра бу ерда 14,8 сантиметр қор ёғди. Шу билан бирга, Сувон шаҳрида 21 сантиметр қор ёғди, бу ноябрь ойида қайд этилган энг юқори ёғингарчилик миқдори ҳисобланади.

    Қор ёғиши вайроналар, автоҳалокатлар ва электр энергиясининг узилишига олиб келди.

    Маҳаллий вақт билан соат 18:00 ҳолатига кўра, қор ёғиши сабабли мамлакат бўйлаб аэропортларда 150 та рейс, жумладан, Инчхон халқаро аэропортида 71 рейс бекор қилинди. Шунингдек, Жанубий Корея бўйлаб 70 та йўналиш бўйича 89 та йўловчи паромлари фаолияти тўхтатилди ва 7 та миллий боғга кириш чекланди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates