Бу ҳақда 31 октябрь, чоршанба куни Вашингтонда ўзининг жанубий кореялик ҳамкасби Ким Ён Хён билан қўшма матбуот анжуманида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, АҚШнинг тийиб туриш бўйича мажбурияти ўзгаришсиз қолмоқда. Улар “Америка мудофаа қобилиятининг тўлиқ спектри – оддий ракета тизимлари, ядровий ва ядровий бўлмаган илғор қуроллар билан қўллаб-қувватланади”, деб тушунтирди Остин.
Шу билан бирга, Пентагон раҳбари Жанубий Корея билан кенг кўламли ҳарбий машғулотлар қайта тикланишини эълон қилди, унинг сўзларига кўра, бу икки давлатнинг “жанговар тайёргарлигини сезиларли даражада кучайтиради”.
Ллойд Остин ва Ким Ён Хён Шимолий Корея аскарларини Россиядан олиб чиқиб кетишга чақирди, деб хабар беради dw.com.