Жанубий Кореяда балиқчилар кемаси чўкиб кетди, қурбонлар бор

    8 ноябрь куни Жанубий Кореянинг Чежу ороли яқинида балиқчилар кемаси чўкиб кетди. Камида икки киши ҳалок бўлди, 12 киши бедарак йўқолди.

    Бу ҳақда Yonhap агентлиги мамлакат қирғоқ қўриқлаш хизмати баёнотига таяниб хабар берди.

    129 тонналик кема бортида 27 нафар экипаж аъзоси – 16 нафар Жанубий Корея фуқароси ва 11 нафар Индонезия фуқароси бўлган.

    Кема Чежудан 24 километр узоқликда чўкиб кетди. Яқин атрофдаги қайиқ чўкиб кетган кеманинг 15 нафар экипаж аъзосини топди, улардан икки нафари ҳалок бўлган. Бедарак йўқолган деб ҳисобланаётган 12 экипаж аъзосидан 10 нафари Жанубий Корея, икки нафари Индонезия фуқароси.

    Бедарак йўқолганларни сув остида қидиришда бир нечта ихтисослаштирилган қутқарув гуруҳларидан 27 нафар ғаввос иштирок этмоқда. Қидирув операциясига жами 43 та кема, жумладан, 23 та қирғоқ қўриқлаш катери, 3 та ҳарбий-денгиз кемаси ва 13 та самолёт жалб қилинди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates