“Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Шимолий Кореянинг баллистик ракета учиргани гумон қилинмоқда. Кемалар кейинги маълумотларни кузатишга, вайроналар аниқланса, унга яқинлашмасликка, балки тегишли маълумот ҳақида қирғоқ қўриқлаш хизматига хабар беришга чақирилади”, дейилади хабарда.
Корея Республикасининг Ренхап агентлиги штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитасига (JCS) таяниб ёзганидек, КХДР Япон денгизи томон баллистик ракета учирди.
Ўтган ҳафта Шимолий Корея ўзининг энг янги қитъалараро баллистик ракетаси “Хвасон-19”ни учирганди, деб хабар беради ria.ru.