Корея омонатларини суғурталаш корпорацияси (KDIC) Марказий банк билан ҳамкорликни кенгайтиради

    Марказий банкда Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Корея омонатларини суғурталаш корпорацияси (KDIC) кўмагида Ўзбекистон Республикаси Фуқароларининг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди фаолиятини трансформациялаш бўйича қўшма лойиҳанинг дастлабки натижалари муҳокама этилди.

    Қайд этилганидек, фонд фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, аҳолига тўловларни рақамлаштириш аҳолининг омонатларни суғурталаш тизимига бўлган ишончини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

    Ўз навбатида, қўшма лойиҳа натижаларига кўра, Корея Республикасининг тегишли идоралари билан биргаликда амалга ошириладиган фонд фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар олиниши режалаштирилган, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates