Жанубий Кореяда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бўлиб ўтди

    Долзарб 24 апрел 2023 1137

    23-24-апрель кунлари Жанубий Кореядаги Мокпо ва Киме шаҳарларида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдумда муддатидан аввал овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.

    Мазкур муддатидан аввал овоз бериш кўчма пункти Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси ҳузурида ташкил этилган 18-референдум участка комиссияси томонидан ташкил этилди.

    Мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар натижаларини Бош қомусимизда ўз аксини топишини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган сиёсий жараёнларда ушбу шаҳарларда вақтинча истиқомат қилаётган, меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз фаол иштирок этди.

    — Мен Мокпо шаҳрида жойлашган “Хюндай Само” кемасозлик заводида ишлайман. Референдум ўтказиладиган куни вақтинчалик меҳнат фаолиятида бўламан ва шунинг учун муддатидан олдин овоз бериш жараёнида иштирок этиш учун келиб, ўзимнинг фуқаролик позициямни намоён қилдим, — деди референдум жараёнида иштирок этган ватандошимиз Йўлдош Донаев. – Ватандан олисда бўлсакда, лекин мамлакатимизда давом этаётган муҳим сиёсий жараёнларга бефарқ эмасмиз. Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлар халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, юртимизнинг ривожланишини тезлаштириш, аҳолимизни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга хизмат қилишига ишонаман.

    — Янгиланаётган Конституциямизда хорижда яшаётган ватандошлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани бизни жуда қувонтиради, — дейди Жанубий Кореяда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юртдошимиз Аҳлиддин Тешабоев. — Хусусан, 23-моддада давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилиши аниқ белгиланган. Бу албатта хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамлашга, уларга ғамхўрлик қилишга хизмат қилади.

    Муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари шунингдек Сувон шаҳрида ҳам давом эттирилди, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates