Жанубий Кореядаги заводда юз берган ёнғин оқибатида камида бир киши ҳаётдан кўз юмди, олти киши жароҳатланди

    Жанубий Кореядаги аккумулятор заводида содир бўлган ёнғин оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳатланди.

    Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

    Маълумотларга кўра, ёнғин пойтахт Сеулдан 45 километр жанубда жойлашган Хвасондаги аккумулятор ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлди.

    Қайд этилишича, бир киши юрак тўхтаб қолиши туфайли вафот этди. Агентликнинг аниқлик киритишича, ҳодиса қурбонлари сони ортиши мумкин, чунки заводда 19 киши қамалиб қолган.

    Ҳокимият ёнғинни ўчириш учун 145 нафар ўт ўчирувчи ва 50 та техникани сафарбар қилди, бироқ литий батареяларида юзага келган аланга билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли ёнғин ҳалигача бартараф этилмади, деб хабар беради report.az.