Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб, AFP хабар берди.
Унга кўра, Квазулу-Наталь ва Шарқий Кейп вилоятларида қурбонлар сони 22 кишига етган. 50 дан ортиқ киши жароҳатланган. Аввалроқ 12 кишининг ўлими ҳақида хабар берилган эди.
Сув тошқини бошланганидан буён икки мингдан ортиқ аҳоли хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинган, деб хабар беради report.az.