«Жигули» ва эшак арава тўқнашган. Қурбонлар бор

    Хавфсизлик 28 октябр 2020 1178

    2020 йил 27 октябрь кечки пайт Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-196 «Янгиер- Даштобод» автомобиль йўлининг 35 километрида енгил автомашина эшак аравага тўқнашиши натижасида фожиали ЙТҲ рўй берган.

    Маълум бўлишича, «ВАЗ-2106» русумли транспорт воситаси катта тезликда келиб, йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб келаётган эшак араванинг орқа томонидан уриб юбориб юборган.

    Содири этилган йўл транспорти ҳодисаси оқибатида эшак аравадаги бири 62 яшар, иккинчиси 22 яшар бўлган фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатларини олиб Зомин туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этишган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates