Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси пора билан ушланди

    Хавфсизлик 17 феврал 2023 1810

    Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси 4 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётганда ушланди. Мазкур хабарни Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати тасдиқлади.

    Маълум қилинишича, бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

    Унда Бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси И. Б.ни Жиноят кодексининг 210-модда 2- қисми “в” банди билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.

    Кенгаш хулосаси билан И. Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.

    Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates