Жиноятчиликни олдини олиш бўйича “Қашқадарё тажрибаси” яратилади

    Қашқадарёда Ички ишлар вазири ўринбосари Даврон Назармуҳамедов ҳамда вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

    Қашқадарё вилоят ҳокимлигида Ички ишлар вазири ўринбосари - Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи генерал-майор Даврон Назармуҳамедов ҳамда вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигида ишчи гуруҳ ўрганишларининг якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

    Унда вилоятда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалиётга тадбиқ этиладиган “Қашқадарё тажрибаси” тақдимоти бўлиб ўтди.

    Йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Қарши шаҳридаги криминоген вазияти энг оғир “қизил” тоифадаги “Алишер Навоий” номли маҳалла танлаб олиниб, мазкур маҳаллани тажриба сифатида “жиноятдан холи маҳалла”га айлантириш чоралари кўрилиши юзасидан аниқ чоралар кўрилиши белгиланди.

    Шу билан мазкур тақдимотда йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказилган жиноятларни жиловлашнинг “Қашқадарё тажрибаси”ни бошқа ҳудудларида ҳам қўллаш борасида тегишли тавсиялар берилди/

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates