Jizzax Autoда янги Volkswagen Caddy V ишлаб чиқарила бошлади

    Транспорт 18 август 2022 1359

    Тез тиббий ёрдамнинг амбулаторли автомобили Volkswagen Caddy — Ўзбекистон тиббиёт ходимлари томонидан юқори баҳоланди.

    Ишончли жиҳозлар, кенг ва қулай интерьер, шунингдек, автомобилнинг бир маромда ҳаракатланиши буларнинг барчаси Caddy тез тиббий ёрдамнинг амбулаторли автомобилида мужассам. Volkswagen Caddy V автомобилларининг янги авлоди янада замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, янги халқаро талаблар асосида ишлаб чиқарилган. Салон, аввалгидек, бемор ва тиббиёт ходимларини қулай жойлашиш имконини беради.

    «Luidor» МЧЖ (Россия) вакиллари техник ёрдам ва «Ambulance» Volkswagen Caddy V янги авлод автомобили прототипини ишлаб чиқариш бўйича маслаҳат олиш учун Jizzakh Auto заводига ташриф буюрди. Россиялик мутахассисларнинг маслаҳатлари бўйича ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бир неча кунни талаб этади.

    Volkswagen Caddy V юқори маневр ва самарали техник кўрсаткичларга эга. Автомобилнинг энг муҳим фазилатларидан бири, ҳаракатланишни тўхтатмасдан, беморга бевосита автомобилнинг ичида тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти мавжудлигидир, деб хабар беради «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates