Жиззах вилоятининг туманларида электр энергияси таъминоти яхшиланмоқда

    Энергетика 30 март 2021 1461

    Зарбдор тумани ҳудудида жойлашган «ДНС-2» подстанцияси қувватини ошириш ишлари олиб бориляпти.

    Жиззах вилоятининг Зомин, Зарбдор, Янгиобод, Шароф Рашидов туманлари ҳамда «Жиззах ЭИЗ» ҳудудида янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга тушириляпти.

    Жумладан, «Зомин цемент», «Зомин текстил», ва «Жиззах контекс» МЧЖлари, «Зомин фарм», Темир-бетон махсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси, Зарбдор тумани ҳудудида 2 та текстил корхонаси, иссиқхоналар, янги ташкил этилаётган фермерларнинг тик қудуқлари, Янгиобод тумани ҳудудида янги ташкил этилаётган фермерларнинг тик қудуқлари, Шароф Рашидов тумани ҳудудида «Жиззах ЭИЗ» филиали, каби янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиляпти.

    Шунга кўра, мазкур ҳудудларда ташкил этилиши режалаштирилаётган янги ишлаб чиқариш қувватлари ва аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминотини янада яхилаш мақсадида Зарбдор тумани ҳудудида жойлашган 110 кВли «ДНС-2» подстанциясини 220 кВ подстанциясига ўзгартириш ишлари олиб бориляпти.

    Ушбу ишларни амалга ошириш натижада қўшимча равишда 150 МВт қувват яратилади. Натижада, мазкур ҳудудлар истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлашга эришилади.

    Маълумот учун: Ушбу йирик лойиҳа «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич амалга ошириляпьти, деб хабар беради «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates