Ўтказилган назорат тадбирида Ғиждувон туманида жойлашган «М. Т.» фермер хўжалигида 2 та сув насос қурилмасини электр ҳисоблагичдан ташқари уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 182,1 миллион сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.