баннер
1 апр 2025
13:23

    Жиззахда электр энергиясидан ноқонуний уланган “Play station” аниқланди

    “Ўзенергоинспекция“ Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди.

    Ўтказилган назорат тадбирида Ғаллаорол туманида жойлашган «Б. Ф. Э.» хусусий корхонасига қарашли компьютер ўйинлари шохобчасида электр ҳисоблагичдан ташқари уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

    Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 184,1 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

    Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech