Жиззахда Некция-1 ва Дамас иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Ҳаракатланиб келаётган Некция-1 русумли транспорт воситаси қувиб ўтиш қоидасига амал қилмасдан ЙТҲ га учради.

    Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 13 июль куни кеч соат 17:00 ларда, Ш.Рашидов тумани Бўстон МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-37 "Жиззах ш-Чимқўрғон к-4Р-36" автомобиль йўлининг 05 км.да, Жиззах вилояти Зафаробод туманида яшовчи 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Некция-1 русумли автомашинасини "Жиззах-Зафаробод" йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтда, қувиб ўтиш қоидасига амал қилмасдан ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида истиқомат қилувчи 1987 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Дамас русумли автомашинасининг йўналишига чиқиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.

    Ҳодиса оқибатида Дамас русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Ш.Рашидов тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates