Жиззахда Осиё чемпионати бўйича белбоғли кураш чемпионати якунланди

    Эслатиб ўтамиз, чемпионат Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Жиззах вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Чемпионатнинг сўнгги кунида Бирлашган курашлар олами (UWW) таркибидаги белбоғли кураш, алиш ҳамда қозоқ куреси бўйича Осиё чемпионати доирасида қозоқ куреси бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги беллашувлар ўтказилди. Унда 100 спортчи иштирок этди.

    Демак, қозоқ куреси бўйича чемпионлар билан танишамиз: Хуршидбек Чориев (Ўзбекистон, 55 кг.), Ернур Сулейман (Қозоғистон, 60 кг.), Манушер Ширинов (Ўзбекистон, 66 кг.), Зумазхан Козамбеков (Қозоғистон, 74 кг.), Умид Эсонов (Ўзбекистон, 82 кг.), Суруш Каримов (Тожикистон, 90 кг.), Марат Баикаримов (Қозоғистон, 100 кг.), Нурдаулет Зарюлгапов (Қозоғистон, +100 кг.).

    Аёллар: Улбусин Ҳакимова (Ўзбекистон, 48 кг.), Арузхан Адазхан (Қозоғистон, 52 кг.), Рауза Нурмаҳмадиева (Қозоғистон, 56 кг.), Ибодатхон Агазхонова (Ўзбекистон, 60 кг.), Мухлисахон Қодирберганова (Ўзбекистон, 65 кг.), Роза Нусантакязу (Қозоғистон, 70 кг.), Филура Эргашева (Ўзбекистон, 77 кг.), Албина Бакиева (Қозоғистон, +77 кг.).

    Умумжамоа ҳисобида аёллар ўртасида 4 олтин, 2 кумуш, 1 бронза медаль билан Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. 3 олтин, 2 кумуш ва 2 бронза медаль билан Қозоғистон аёллар терма жамоаси иккинчи бўлди.

    Эркаклар ўртасида умумжамоа ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси 4 олтин, 2 кумуш, 1 бронза медаль билан биринчи ўринни банд этди. 3 олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалига сазовор бўлган терма жамоамиз эса фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

    Қозоқ куреси бўйича Осиё чемпионати якунига етгач, кучли учликдан жой олган полвонлар диплом, медаль ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

    Белбоғли кураш беллашувларида эса эркаклар терма жамоамиз 7 олтин, 4 кумуш, 2 бронза медаль жамлаб, Осиё чемпионатида етакчилик қилган бўлса, аёллар терма жамоамиз ҳам 5 олтин, 2 кумуш, 2 бронза медалга сазовор бўлиб, умумжамоада ҳисобида биринчи ўрин соҳибларига айланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates