Жиззахда Ўзбекистон -Россия қўшма корхонаси иш бошлади

    Агросектор 28 ноябр 2023 1987

    Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида бунёд этилган “BMB-NRC Agrologistics” агрологистика маркази Ўзбекистон -Россия ҳамкорлигидаги энг йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади. Бугун, мазкур корхонанинг биринчи босқичи ишга туширилди.

    40 гектар ҳудудни ўз ичига олган марказ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, калибрлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш каби хизматларни ўз ичига олади.

    Очилиш маросимида Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов иштирок этди.

    Тадбир давомида, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги 150 дан ортиқ йирик корхона вакиллари томонидан ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини намойиш этувчи кўргазма ташкил этилди. Экспозицияларни кўздан кечириш чоғида экспортёрлар ва импортёрлар ўртасида амалий мулоқотлар бўлиб ўтди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

    Умумий лойиҳа қиймати 709,71 миллиард сўмни ташкил этган комплекс қурилиши уч босқичли модуль кўринишида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, лойиҳа тўлиқ ишга туширилгач 810,0 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имконини беради.

    Энг муҳими, ҳозирнинг ўзидаёқ 180 нафар доимий, 400 нафардан зиёд мавсумий иш ўринлари яратила бошлаган. Мажмуа тўлиқ қувватда ишга туширилгач, 1 410 нафар доимий, 1 500 га яқин мавсумий иш ўринлари яратилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates