Жо Байден давлат қарзи билан боғлиқ вазият туфайли икки давлатга ташрифини бекор қилди

    Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден Австралияга QUAD саммити ва Папуа-Янги Гвинеяга бўлажак ташрифини бекор қилди. У кутилаётган дефолт олдидан давлат қарзи бўйича музокараларга кўпроқ вақт ажратишга қарор қилди.

    Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг айтишича, Байден Австралия Бош вазири Энтони Альбанезе билан телефонда гаплашган ва сафарни кейинга сурганини айтган. Америка раҳбари Альбанезени АҚШга расмий ташриф билан келишни таклиф қилди.

    Папуа-Янги Гвинеяга ташрифни бекор қилиш масаласини ушбу мамлакат Бош вазири билан алоқада бўлган Президент жамоаси ҳал қилади.

    Шу билан бирга, Байденнинг Японияга сафари тасдиқланди. У Хиросимадаги G7 йиғилишида иштирок этади.

    АҚШ Президенти Конгресс раҳбарияти билан музокараларни давом эттиради, унда сиёсатчилар бир неча кундан буён дефолтга йўл қўймаслик масаласига ечим топишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates