24 мар 2025
21:23

    Жомбойда автобус билан содир бўлган ЙТХнинг сабаби аниқланди

    Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Кеча, 11 февраль куни соат 7:00 лар атрофида Жомбой тумани Самарқанд маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1079-километрида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи «Zhong tong» русумли автобус ҳаракатланиб келаётиб кўприк устида йўл-транспорт ҳодисаси учраган.

    «Аниқланишича, автобус ҳайдовчиси мазкур ҳудудда ЙТҲга учраган «Cobalt» русумли транспорт воситасининг ҳолатини инобатга олмасдан тезликни меъёридан ошириб юборган ва тормозни кескин равишда босган, — дейилади вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабарида. — Оқибатда бир нафар йўловчи тиббиёт бирлашмасида ҳаётдан кўз юмган. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговнинг якуний хулосасига кўра жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади».
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech