Бу ҳақда 26 февраль куни Сенатда ўтган Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Ички ишлар вазирлиги масъуллар ахборотида айтиб ўтилди.
Қайд этилишича, автомобиль йўлларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари сони, унда жароҳатланганлар ва вафот этганлар сони 2023 йилга нисбатан камайишга эришилган бўлсада, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат ҳали ҳам тўлиқ ва самарали ўрнатилмаган.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг 47,1 фоизи ҳайдовчилар томонидан пиёдага йўл бермаслик ҳамда 22,8 фоизи белгиланган тезликка, 3,7 фоизи ухлаб қолиши ва 3,6 фоизи светофорга амал қилмаслик оқибатида содир бўлган.
Республика ҳудудида шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда йўловчи ташувчи автобусларни назорат қилиш бўйича ўтказилган махсус рейд тадбирларида автобусни маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ 61 та ҳолат аниқланган.
Кўриб чиқилган масала юзасидан Қўмитанинг аниқ таклиф ва тавсиялари акс эттирилган тегишли қарори қабул қилинди.