баннер
25 мар 2025
01:47

    Германияда поезд ва юк машинасининг тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди, 25 киши жароҳатланди

    Германияда тезюрар поезднинг юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳатланди.

    Бу ҳақда DPA агентлиги ўт ўчириш хизмати вакилига таяниб ёзмоқда.

    Унга кўра, ҳодиса оқибатида 55 ёшли эркак вафот этган. Камида 25 киши жабрланган, улардан 6 нафари ўртача, 19 нафари енгил жароҳат олган.

    Қайд этилишича, ҳозирда 291 йўловчи поездни тарк этган.

    Дастлабки маълумотларга кўра, поезд яқинлашганда юк машинасининг орқа қисми рельсда бўлган. Юк машинаси темир йўл қисмларини ишлаб чиқарувчи компанияга тегишли, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech