ЖССТ COVID сабабли карантинга риоя қилишга чақирди

    Саломатлик 8 январ 2024 1324

    Бутун дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланиш кўпайиб бораётгани сабабли ниқоб тақиш ва эмлашни давом эттириш керак.

    Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебреесус Х (Twitter) ижтимоий тармоғида ёзди.

    Унинг сўзларига кўра, коронавирус ва грипп билан касалланиш икки ҳафтадан бери ошиб бормоқда ва бу тенденция давом этиши кутилмоқда.

    У аҳолини тестдан ўтишга ундади. Қайд этишича, COVID-19 беморларининг даволаниши оғир касаллик ва ўлимнинг олдини олиши мумкин.

    «Сиз ниқоблардан фойдаланишингиз, масофани сақлашингиз ва ўзингиз ҳамда яқинларингиз коронавирус, шунингдек гриппга қарши эмланганига ишонч ҳосил қилишингиз керак», дея қўшимча қилди ЖССТ раҳбари.

    Гебреесус расмийларни ишончли тестлар, даволаш усуллари ва вакциналардан фойдаланишни таъминлашга, шунингдек, ҳолатларнинг кўпайишини кузатишни давом эттиришга ҳамда аҳолини хабардор қилишга чақирди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates