ЖССТ экспертлари оналар ва янги туғилган чақалоқларга кўрсатиладиган ёрдам билан танишди

    Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг бугунги кундаги ривожланиши энг яхши халқаро тенденциялар билан, жумладан, ЖССТнинг долзарб тавиялари билан бир йўналишда кетяпти.

    Бунга ёрқин мисол ЖССТ экспертларининг мамлакатимизга навбатдаги миссияси бўла олади. Мазкур миссиянинг якуний учрашуви Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб ўтди.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) миссияси 10 нафар атрофидаги экспертлардан таркиб топган. Улар 8—19 апрель кунлари Ўзбекистонда бўлиб, соғлиқни сақлаш тизимининг она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш муассасаларига ташриф буюрган ҳар хил мамлакатлар мутахассисларидир. Улар томонидан Самарқанд, Фарғона вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри стационарлари фаолияти баҳоланди.

    Ташриф «Ўзбекистонда олди олинадиган оналар ва болалар ўлимининг камайиши учун Ишонч-2030» лойиҳа доирасида ташкил этилган. Ушбу лойиҳа ЖССТнинг мамлакатдаги офисининг техник кўмаги остида амалга ошириляпти.

    19 апрелда Республика она ва бола саломатлиги марказида Ўзбекистонда Оналар, янги туғилган чақалоқлар ва болаларга стационар ёрдам ҳолатининг ЖССТ экспертлари томонидан комплекс баҳолаш натижаларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

    Акушерлик хизмати таҳлили пайтида тиббий персоналнинг аёлларга хайрихоҳона муносабати, ҳамда яратилган маиший шароитнинг мавжуд нормаларга мослиги ЖССТ экспертлари томонидан эътироф этилди. Ҳамкорликда туғиш амалиётини кенгайтириш, ЖССТнинг 2020 йилдаги ҳамкорликда туғиш дастурларни жорий этиш тавсиялари берилди.

    Акушер-гинекологлар иши мониторингида ЖССТ экспертлари акушерлик ҳолати бўйича бир қатор миллий протоколларнинг халқаро стандартларга тўлиқ мос эканлигини, зарур шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати туғилгандаги шароитларни, шунингдек, кўпгина стацинорлардаги лабораториянинг узлуксиз ишлашини қайд этди. Бу ерда кесарев операцияси сонини, ҳамда жойларда самараси исботланмаган препаратлардан фойдаланишларни камайтириш бўйича янада иш олиб бориш зарурлиги қайд этилди.

    ЖССТ вакилларининг муҳим тавсияларидан бири жойларда Ўзбекистонда ҳаракатда бўлган миллий клиник протоколларга (МКП) тўлиқ риоя этиш саналади.

    Республика она ва бола саломатлиги маркази, ҳамда Ўзбекистоннинг тиббиёт олийгоҳлари МКП бўйича тренинглар ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш бўйича катта ишлар олиб боряпти. Шунга қарамай, жойларда замонавий билимларнинг жорий этилиши энг аввало ҳар бир шифокорнинг протоколларга риоя этиш бўйича айнан ўз масъулиятини ҳис қилишига боғлиқ.

    ЖССТ экспертлари томонидан, шунингдек, МКПларн янги йўналишларда ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар берилди. Бундай иш Республика марказида доимий равишда олиб борилади ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мазкур миссиясининг натижаларини инобатга олган ҳолда давом эттирилади.

    Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates