ЖССТ Ғазо секторидаги шифохонада 10 нафар бола очликдан вафот этгани ҳақида хабар берди

    Ғазо секторидаги “Камол Адван” касалхонасида 10 нафар бола очликдан вафот этди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

    Унинг қайд этишича, ЖССТ вакиллари дам олиш кунлари Ғазо сектори шимолидаги “Ал-Ауда” ва “Камол Адван” шифохоналарига ташриф буюрган. Улар тўйиб овқатланмасликнинг жиддий даражасини, ёқилғи, озиқ-овқат ва дори-дармонлар танқислигини қайд этишди, деб хабар беради tass.ru.

    Унинг сўзларига кўра, Ғазо шимолидаги ягона болалар шифохонаси “Камол Адван” “беморлар билан тўлиб-тошган”. “Озиқ-овқатнинг етишмаслиги 10 нафар боланинг ўлимига олиб келди. Электр қувватининг етишмаслиги беморларни парвариш қилиш учун жиддий хавф туғдиради, айниқса, реанимация ва неонаталь каби муҳим бўлимларда”, деди ЖССТ раҳбари. У “Ал-Ауда” касалхонасидаги вазиятни, “айниқса, бинолардан бири вайрон бўлгании даҳшатли” деб атади.

    ЖССТ ходимлари ҳар икки тиббиёт муассасаларига 9,5 минг литр ёқилғи ҳамда зарур дори-дармонлар етказиб берди. Гебрейесус Исроилни “гуманитар ёрдамни хавфсиз ва мунтазам етказиб берилишини таъминлашга” чақирди. “Тинч аҳоли, айниқса болалар ва тиббиёт ходимлари кенг кўламли ёрдамга муҳтож. Аммо бу беморларнинг барчасига зарур бўлган асосий дори – тинчлик. Ўт очишни тўхтатиш”, дея таъкидлади бош директор.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates