ЖССТ: ноқонуний тамаки савдосига барҳам бериш мамлакатларга йилига 47,4 миллиард доллар даромад келтиради

    ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйича ноқонуний савдо халқаро тамаки бозорининг 11 фоизини ташкил қилади ва унга барҳам бериш глобал солиқ тушумини йилига 47,4 миллиард долларга ошириш имконини беради.

    Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) пресс-релизида айтилади.

    ЖССТ 12 – 14 февраль кунлари Панамада Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига барҳам бериш бўйича Баённома иштирокчилари йиғилишининг учинчи сессияси бўлиб ўтди.

    Сессияда кўплаб давлат вакиллари иштирок этиб, бир қатор масалаларни – ҳужжат қоидаларини амалга оширишдаги натижалардан тортиб, тамакига қарши курашишни барқарор молиялаштиришгача бўлган масалаларни муҳокама қилишди. Улар Панама декларациясини қабул қилишди, унда ҳукуматларни тамаки саноатининг ноқонуний савдога барҳам беришга йўл қўймаслик бўйича давом этаётган уринишларидан эҳтиёт бўлишга чақирилди. Ҳужжатда, шунингдек, бундай савдонинг олдини олиш бўйича самарали чоралар кўриш зарурлиги ҳақида сўз боради, бу эса давлатлар ўртасида ҳар томонлама халқаро ёндашув ва яқин ҳамкорликни талаб қилади.

    Баённома 2018 йилда кучга кирган. У тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосининг барча шаклларини мамлакатларнинг бир-бири билан ҳамкорликда амалга оширадиган чора-тадбирлар мажмуаси орқали бартараф этишга қаратилган, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates