ЖССТ одам папиллома вирусига қарши эмланиш бўйича янги тавсияларни эълон қилди

    2019-2021 йилларда вакцина олганлар сони 15-25 фоизга камайган. Яъни 3,5 миллион нафар қиз эмлаш жараёнидан четда қолган.

    Одам папиллома вирусининг 200 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, шундан 13 таси онкологик касалликларга сабаб бўлади. Хусусан, вирусга қарши ўз вақтида вакцина олинмаса, 16 ва 18-типлари бачадон бўйни саратонини келтириб чиқариши исботланган.

    Бироқ мутахассислар дунё бўйича мазкур хавфли касалликка қарши эмлаш қамрови пасайиб кетганидан хавотирда. Хусусан, 2019-2021 йилларда вакцина олганлар сони 15-25 фоизга камайган. Яъни 3,5 миллион нафар қиз эмлаш жараёнидан четда қолган.

    Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одам папиллома вирусига қарши эмлаш бўйича тавсияларини янгилади. Ундан қуйидаги кўрсатмалар ўрин олган:

      • 9-14 ёшли қизлар вакцинанинг биринчи ёки иккинчи дозасини қабул қилиши лозим;
      • 15-20 ёшли хотин-қизлар бир ёки икки босқичда эмланиши керак;
      • 21 ёшдан ошган аёллар 6 ойлик оралиқ билан икки дозада вакцина олиши зарур.

    Шунингдек, ЖССТ экспертлари иммунитети заиф, ОИВ инфекциясидан азият чекадиган опа-сингилларимиз биринчи навбатда эмланиши шарт, деган хулосада. Улар хасталикка қарши вакцинанинг камида икки, имкони бўлса, уч дозасини қабул қилишлари лозим.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates