COVID-19: ҳар 6-12 ойда қайта эмланиши лозим бўлган аҳоли гуруҳи маълум қилинди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Иммунизация бўйича экспертлар стратегик маслаҳат гуруҳи (SAGE) COVID-19 га қарши эмланиш юзасидан тавсияларини янгилади.

    Шунга мувофиқ қайта ишланган “Йўл харитаси”да вакцина олиши зарур бўлган қатлам уч асосий гуруҳга ажратилди. Ушбу таснифлаш касалликнинг оғир кечиши ва ўлим хавфига кўра “юқори”, “ўрта” ва “паст” даражаларни қамраб олди.

    Хусусан, юқори хавф гуруҳи сифатида қуйидаги аҳоли тоифаси биринчи навбатда вакцина олиши зарурлиги белгиланди:

    • кекса ёшли кишилар;
    • қандли диабет ва юрак хасталигига чалинган ёшлар;
    • иммунитет танқислигидан азият чекаётганлар (ОИВ инфекцияли ва трансплантация қилинган катталар ва олти ойликдан ошган болалар);
    • ҳомиладор аёллар;
    • тиббиёт ходимлари.

    ЖССТ ушбу гуруҳга мансуб кишилар охирги эмланишдан 6 ёки 12 ой ўтгач, бустер дозада вакцина олиши зарур, деб ҳисоблайди.

    Ўрта хафв гуруҳига:

    • ёндош хасталиклари бўлмаган 50-60 ёшли соғлом кишилар,
    • қўшма касалликларга чалинган болалар ва ўсмирлар киритилди.

    Бу аҳоли қатлами тўлиқ босқичда эмлангандан сўнг бир марта бустер доза қабул қилиши етарли, деб топилди.

    Паст хавф гуруҳига 17 ёшгача бўлган соғлом болалар ва ўсмирлар киритилди.

    ЖССТ экспертлари хулосасига кўра, вакциналар ва уларнинг бустер дозалари болалар учун хавфсиз бўлса-да, уларнинг эмланишига доир қарорлар мамлакатлардаги касаллик тарқалиш даражаси, эҳтимоли ва иқтисодий омилларга асосланиши керак.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates