баннер
7 мар 2025
11:19

    ЖССТ: Сўнгги йилларда дунёда вабо эпидемияси авж олмоқда

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунёда вабога чалиниш ҳолатларисезиларли даражада ошди.

    Хусусанй, 33 мамлакатда яшовчи 805 мингга яқин кишига ушбу касаллик ташхиси қўйилган. Беморлардан 5 минг800 нафардан зиёди эпидемия туфайли ҳаётдан кўз юмган. Хавотирли жиҳати, бу 2023 йилдагига нисбатан қарийб100 мингтага, 2022 йилга қиёслаганда эса 340 мингтага кўпдир.

    Юқори ўсиш динамикаси асосан Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида қайд этилган. Жумладан, Яман бу борадаетакчилик қилди: мамлакатда ўтган йили 260 мингдан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган.

    Шунингдек, Африка давлатларида ҳам эпидемия тарқалиши авж олган: Суданда 51 минг, Конго ДемократикРеспубликасида 31 минг, Эфиопияда 27 минг ва Нигерияда 24 минг нафардан ортиқ кишида вабо аниқланган.

    Экспертлар хулосасига кўра, бу касалликни жиловлаш мумкин. Бироқ фармацевтика компаниялари пастрентабеллик туфайли вабога қарши вакциналар ишлаб чиқаришни деярли тўхтатиб қўйган.

    Чунки аксарият вабо ўчоқлари энг қашшоқ мамлакатларда аниқланяпти. Табиийки, улар бундай ҳимоявоситаларини катта миқдорда харид қилишга қодир эмас.

    Қолаверса, тоза ичимлик суви таъминоти, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш вабо эпидемиясинитўхтатишнинг ягона ечими бўлиб қолмоқда.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech