ЖССТ коронавируснинг янги тўлқини бошланишидан хавотирда

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, “омикрон” штаммининг янги XBB.1.5 субварианти 29 мамлакатда рўйхатга олинди. Қолаверса, у бир неча ҳафта ичида АҚШда доминант версияга айланди. Ҳозир янги мутация Европа мамлакатларида ҳам кенг тарқалмоқда. 

    “Биз ўсиш суръатларидан ташвишдамиз, — дейди ЖССТ эксперти Мария Ван Керхове. — Чунки ҳозиргача маълум вариантлар орасида XBB.1.5 нинг юқувчанлиги юқори. Хавотирли жиҳати, у дунёда коронавирус пандемиясининг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин".

    Ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус ҳам 2022 йил охирида аниқланган мазкур мутация ҳақида тўхталар экан, у “омикрон” BА.2 версиясининг рекомбинанти эканлигини таъкидлади.

    “Дунё бўйлаб касалланишнинг янги тўлқини кутилмоқда, — дейди у. — Аммо бу ўлим кўрсаткичлари ошишига олиб келмаслигига ишонамиз. Чунки биз ўтган даврда мазкур вирусга қарши курашиш борасида етарли тажриба тўпладик”.

    Шундан келиб чиқиб, мутахассислар СOVID-19га қарши бустер дозада эмланиш энг тўғри чора эканини таъкидламоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates