«Караван СК» лойиҳа учун Ўзбекистон чарм-пойабзал соҳасини танлади

    Бизнес 25 январ 2023 1097

    «Ўзчармсаноат» уюшмасида Россиянинг «Караван СК» компанияси раҳбари билан мулоқот бўлиб ўтди.

    Учрашувнинг асосий мавзуси мамлакатимизда хом ашёни чуқур қайта ишлаш орқали тайёр чарм ишлаб чиқаришга қаратилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўлди.

    «Ўзбекистондаги қулай ишбилармонлик муҳити мени бу ерга инвестиция киритишга ундади. Икки йил давомида мамлакатдаги инвестиция иқлимини, бозорларни таҳлил қилиб чиқдик. Маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик қилдик. Таҳлилларимиз сўнгида эса Ўзбекистонда терини қайта ишлаш ва тайёр чарм ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасини амалга оширишга қарор қилдик. Шу сабаб чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналаридан ер майдони олишни мақсад қилганмиз» дея ўз мақсадини маълум қилди «Караван СК» компанияси раҳбари Владимир Точилин.

    Мулоқотда хорижий инвесторга мамлакатимиз чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоғида олиб борилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги сўнги ўзгартиш ва сармоядорларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, музокаралар чоғида янги инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг ташкилий ва амалий жиҳатлари атрофлича муҳокама этилди. Хорижлик инвестор мазкур инвестиция лойиҳасини Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Юқори Чирчиқ туманларида ташкил этилаётган чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналаридан бирида амалга ошириш истагини билдириб ўтди.

    Хорижий инвесторга ер майдонини ажратиш бўйича тегишли тартибда ишларни амалга ошириш бўйича Уюшма томонидан амалий ҳаракатлар бошланди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates