“Карьера куни” талабаларни иш билан таминламоқда

    Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 2023-2024-ўқув йили битирувчилари ҳамда иш берувчи вазирликлар, идоралар, турли ташкилот, корхона ва муассасалар ўртасида бевосита мулоқотини таъминлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон ёшлари – келажагимиз ва истиқболимиз пойдевори!” шиори остида иш берувчи ташкилот вакиллари ва талабалар учрашуви ўтказилди.

    Тадбирни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун Ғафуров кириш сўзи билан очиб берди.

    Академия ректори ўз нутқида ёшлар – келажагимиз пойдевори экани, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш эса давлатимиз сиёсатининг устувор мақсади эканини қайд этди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида хассос соҳа — муқаддас ислом динини илмий нуқтаи назардан, фундаментал тадқиқ этиш, улуғ алломалар маънавий меросини қайта кашф этиш орқали дунё цивилизациясига муносиб ҳисса қўшадиган юксак салоҳиятли мутахассис-кадрлар тайёрлаш жараёнида ҳам кўплаб янгиликлар амалга оширилганини эътироф этди.

    Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида талабалар ҳамда иш берувчи ташкилотлар билан “Карьера куни” учрашувнинг ўтказилиши мунтазамлик касб этган.

    Унда Академиянинг Мумтоз шарқ филологияси, Исломшунослик ва Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар факултетларининг бакалавриат йўналиши битирувчи талабалари иштирок этди.

    Дарҳақиқат, ёшлар – эртамиз эгалари. Бу борада Президентимиз ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Энг муҳим вазифа, аввало, ёшлар бандлигини таъминлаш, муносиб даромад олиши учун уларга шароит яратиб бериш. Бу борадаги энг катта имконият ва захирамиз бу – тадбиркорлик, айниқса, кичик ва ўрта бизнесдир”, деб таъкидлаганлари бежиз эмас.

    Ўзбекистон халқаро ислом академиясини 2023-2024-ўқув йилида 286 нафар талаба бакалавриат ва 81 нафар йигит-қиз эса магистратура босқичини тамомламоқда. Академияда Исломшунослик, Мумтоз шарқ филологияси ҳамда Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар факултети ҳамда 10 дан зиёд кафедралар фаолият юритмоқда.

    Ҳамкор ташкилотлар кўлами эса йил сайин кўпайиб бормоқда. Ҳозирги кунга келиб, Академия ва ташкилотлар ўртасида 130 дан ортиқ ҳамкорлик бўйича меморандум ва шартномалар имзоланган.

    Ўзбекистон халқаро ислом академияси 2022-йилги республика олий таълим муассасалари Миллий рейтингида Ўзбекистон халқаро ислом академияси илмий салоҳияти бўйича – 1-ўринни, ижтимоий-гуманитар соҳа бўйича ОТМлар рейтингида ҳам 1-ўринни эгаллади.

    Олий таълим муассасаларининг фаолияти натижалари бўйича миллий рейтингида эса Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

    Таъкидлаш жоизки, глобаллашув даврида замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш, узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак. Шу боис, сўнгги йилларда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида кўплаб янгиликлар амалга оширилди.

    Талаба-ёшлар халқаро таълим стандартлари асосида таҳсил олмоқда. Уларга ўз соҳасининг етук олимлари, мутахассислари сабоқ беряпти. Халқаро миқёсда ҳам ўз нуфузига эга бўлиб бораётган Ўзбекистон халқаро ислом академияси мунтазам равишда ўз моддий-техник базасини ҳам ривожлантириб, талабаларнинг халқаро таълим стандартлари асосида таълим олиши учун барча зарур шароитларни яратиб бермоқда.

    Битирувчиларни муносиб иш ўрни билан таъминлаш мақсадида ҳозирда кўплаб корхона, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган. Жумладан, талабалар республикамиздаги барча таълим муассасалари, ташкилот ва идораларда амалиёт олиб боряпти.

    Расмий маросимлардан сўнг ишга танлов юзасидан иш берувчиларнинг битирувчилар билан суҳбат жараёнлари ташкил этилди. Мазкур жараёнда 50 га яқин давлат ва нодавлат ташкилотларининг вакиллари иштирок этди.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Ҳадис илми мактаби, Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Миллий архиви, Тошкентдаги Wебстер университети, Янги аср университети, Ориентал университети ва бошқа кўплаб ҳамкор ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.

    Шу ернинг ўзида талабаларнинг 70 га яқин иш берувчи ташкилотлар билан меҳнат шартномалари имзоланди.

    Мухтасар айтганда, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши йўлида замонавий, илғор-инновацион шарт-шароитларни яратиб бермоқда. Бугунги тадбир эса ана шу ишларнинг амалий давоми ҳисобланади.

    Зуҳра МЕЛИБОЕВА,

    талаба

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates