Келажак авлод саломатлигига йўлланган тиббиёт

    Саломатлик 23 сентябр 2023 2163

    Жорий йил 22-23 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Ўзбекистоннинг Репродуктив саломатлиги: ютуқлар ва келажакка режа” мавзусидаги халқаро миқёсдаги Илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

    Унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан мутахассислар, шунингдек, акушерлик соҳасидаги етакчи хорижий олимлар, гинекологлар, перинатологлар, репродуктологлар, 10дан зиёд мамлакатлардан молекуляр-генетик ташхисчилар иштирок этди. Улар орасида Россия, Беларус, Украина, Грузия, Исроил, Италия, Буюк Британия, Франция, Хитой, Корея, Қозоғистон ва Тожикистон вакиллари ҳам бор.

    Форум Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази” Давлат муассасаси, Самарқанд вилояти перинатал маркази томонидан ташкил этилди.

    Тадбирнинг очилиш маросимида иштирокчиларни қутлаб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Икром Амонов сўзга чиқди.

    У ўз сўзида соғлом она ва соғлом болани миллатнинг гуллаб-яшнаши омили сифатида тан олишини таъкидлади.

    Шунингдек, ташхислашнинг янги технологиялари ва услубларини ўзлаштириб ва уни тиббиётга жорий эта туриб, уни янада кучайтириш ва ривожлантириш, даволаш муассасаларини замон талабига мос энг янги ташхислаш ускуналари билан жиҳозлаш, акушерлик ва гинекология, перинатология соҳасида кўрсатиладиган ташхислаш хизмати сифатини ошириш зарурлигига иштирокчилар эътиборини қаратди.

    Конференцияда турли мамлакатлардан ташриф буюрган соҳа мутахассислари мамлакатимиз ва халқаро репродуктив тиббиётини, акушерликни, гинекологияни, перинаталогияни муҳокама қилдилар.

    Дастурга жами 100та маъруза киритилган. Муҳокама этилган ва бугунги кунда оналик ва болаликни самарали муҳофаза этиш учун долзарб саналган мавзулар қаторидан жисмоний хасталик пайтида ҳомиладор аёлни парвариш қилишга замонавий ёндашув, акушерликда оғир ҳолат ва уларни ҳал этишда фанларараро коммуникациялар, онкологик касалликлар, репродуктив тизимдаги касалликларни жарроҳлик йўли билан даволашда инновациялар ҳам ўрин олди.

    Конференция доирасида 4та мастер-класс, суҳбат, 2та ялпи ва 12та секцияли мажлислар ўтказилди.

    Шунингдек, конференцияда Ўзбекистон Республикаси Республика акушерлик ва гинекология марказининг В.А. Алмазов номли НМИС (Миллий тиббий тадқиқот институти) (Россия, Санкт-Петербург) ва “Тожикистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасида дипломдан кейинги таълим институти” Давлат таълим муассасаси (Тожикистон, Душанбе) билан иккита битим имзоланиши амалга оширилди.

    Акушерлик ва гинекология маркази директори, конференция ташкилий қўмитаси раҳбари Наталья Надырханова таъкидлаганидек, бундай тезкор илмий кўлам, исботланган тиббиётга, дунёнинг турли мамлакатларининг етук мутахассислари тажрибасига таянган амалий тавсиялар репродуктив саломатлик соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг ечимига янада батафсил ёндашиш имконини беради. Бундай саъй-ҳаракатларнинг натижаси аёлларнинг ва ўзбекистонлик ёш авлоднинг саломатлигидир, ҳамда умуман мамлакат аҳолисига кўрсатиладиган тиббий хизматнинг яхшиланишидир.

    Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates