Унда қайд этилишича, 4 ноябрдан шимолий ҳудудларга нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бу ҳодиса кейинги кунларда республиканинг барча ҳудудларига таъсир этади. 4 ноябрда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 5 ноябрдан 7 ноябргача Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қорга айланади. 7 ноябрь кунига келиб, ҳарорат кечалари 6-9 даража илиққача, кундузги ҳарорат 12-17 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Кейинчалик ой давомида шимолий ҳудудлар бўйича ҳарорат кечалари 0-5 илиқдан 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 12-17 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Жанубий ҳудудлар бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража илиқдан 3 даража совуқ-2 даража илиққача, кундуз кунлари 18-23 даража илиқдан 7-12 даража илиққача ўзгариб туради.
Марказий ва шарқий вилоятлар бўйича ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 15-20 даража илиқдан 3-8 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида 31-октябрдан 3 ноябргача ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 3 ноябрга келиб ҳарорат кечаси 9-11 даражани, кундузи 23-25 даражани ташкил этади.