Лойиҳанинг умумий ҳажми 10 млрд 149 млн сўмни ташкил этади. Масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилган корхонада замонавий технологиялар асосида жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган сифатли маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилган.
Лойиҳага кўра, маҳсулотлар асосан ички бозорга етказиб бериляпти. Йилига 10 минг тонна ёғ ишлаб чиқариш режалаштирилган, 40 та иш ўрни яратилди. Муҳим жиҳати шундаки, корхонада хомашёнинг чиқитга чиқарилмаслигига алоҳида эътибор қаратилган. Кунгабоқар уруғи юқори технологиялар ёрдамида қайта ишланиб, ундан техник ёғ, парранда ва чорва моллари учун омихта ем ҳам олиняпти.
Жорий йилнинг биринчи ярмида Тошкент туманида 7 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилганди. Аммо уларнинг сони 4 тага кўпайиб, умумий қиймати 133,9 млрд. сўм қийматидаги 11 та лойиҳалар турмушга татбиқ этилди. Натижада 200 та иш ўрни яратилди.
Лойиҳаларга кўра, бугунги кунда корхоналар турли соҳаларда фаолият кўрсатяпти. Масалан, аграр соҳадаги «Мавр» масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, «Иззат» фермер хўжалиги чорвачиликни кенгайтириш, ”Давр савдо" корхонаси замонавий иссиқхона ташкил этишга мўлжалланган бўлиб, мазкур йўналишда 32 та иш ўрни ташкил этилди.
«Янги имкониятлар даври» корхонаси логистика ва меҳмонхона, «Набиев Абдуазиз» савдо хизматлари, «Йўлчиев Дилмурод» корхонаси автомобилларга техник хизмат кўрсатишга ихтисослашиб, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ушбу лойиҳалар бўйича 69 та иш иш ўрни яратилди.
Шунингдек, «Келес» корхонаси ичимликлар ишлаб чиқариш, «Келес барака чеварлари» корхонаси тикувчилик, «Меҳнат агрофирмаси» корхонаси алюминий идишларда ичимлик ишлаб чиқариш соҳасида фаолият олиб бормоқда. Саноат соҳасидаги мазкур корхоналарда 115 та иш ўрни яратилди.
Умуман кейинги пайтда туманда истиқболли корхоналарнинг бунёд этилиши янгиланиш ва тараққиёт омили бўлиб хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, бу ҳудудда иш ўринлари яратиш учун замин яратиш имконини ҳам беряпти. Бундан ташқари, бундай тадбирлар тадбиркор ва инвесторларга зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш йўлида қўйилган муҳим қадам ҳисобланади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, вилоят ҳокими ўринбосари, Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси раҳбари Жамшид Абдусаломов ҳамда мутахассислар карантин бўлишига қарамасдан, инвестицион ҳолатни доимо мониторинг қилиб боришмоқда. Ҳар бир туман ва шаҳардаги ишлар ўрганилиб, муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан тадбиркор ҳамда инвесторларга зарур кўмак ва маслаҳатлар бериш йўлга қўйилган.