Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари билан Чехия делегацияси билан учрашди

    16 июнда Тошкент шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бир гуруҳ депутатлари билан Чехия Республикаси делегацияси учрашуви бўлиб ўтди.

    Меҳмонларни Кенгаш котибиятининг раҳбари Абдумавлон Касимов кутиб олди. Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссия раҳбари Элдор Туляков эса меҳмонларни халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари иши билан таништирди.

    Чехия Республикаси Парламенти Депутатлар Палатаси раисининг ўринбосари Томаш Ганзел ўзининг жавоб сўзида илиқ қабул учун миннатдорлик билдирди ва ташриф мақсади ҳақида сўзлаб берди. Чехия Республикаси ўз юртдошлари хотирасини қадрлайди, шунинг учун, хусусан, Чехия Республикаси мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Ветеранлар билан ишлаш департаменти жаҳон урушларида иштирок этган Чехия зобитлари дафн этилган жойлар ҳақида маълумот излаб, уларнинг исмини аниқлашни, қабрларини обод қилишни ва хотира тошларини ўрнатишни мақсад қилган. Делегация Чирчиқ ва Самарқанддаги қабрларни бориб кўрди, кейинчалик чехлар дафн қилинган жойларга ҳурматини билдириш учун Қўқон ва Фарғонага йўл олади.

    Шунингдек, меҳмонлар Иккинчи жаҳон уруши даврида Чехияда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар дафн қилинган жойлар ҳақида маълумот бердилар.

    Шаҳар Кенгашининг депутатлари Ўзбекистонда ҳам ҳалок бўлганлар хотирасига доимо муносиб даражада ҳурмат кўрсатилишини таъкидлаб, дафн жойларини ҳамда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг номини аниқлаш борасида ёрдам бериш учун барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилдилар.

    Тарафлар Ўзбекистон ҳудудида чехларнинг дафн қилинган жойларини аниқлаш ва ободонлаштириш борасида ҳамкорликка келишиб олдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates