Ибараки префектураси яқинида бортида 20 киши бўлган балиқчилар кемаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Япония жамоат телевидениеси хабар берди.
NHK телеканали маълумотларига кўра, қутқарув ишлари давомида 17 нафар экипаж аъзоси топилган, улардан 2 нафари ҳалок бўлган.
Уч нафар балиқчи бедарак йўқолган, уларни қидириш ишлари давом этмоқда. Қидирув операциясида мамлакат қирғоқ хавфсизлиги хизматининг кемалари ва вертолётлари иштирок этмоқда, деб хабар беради tass.ru.