Хитойда одам метапневмовирусининг тарқалиши қайд этилди

    23 декабрдан 29 декабргача шифохоналарлардан олинган респиратор намуналари грипп вируси, одам метапневмовируси ва риновирус учун ижобий натижа берди.

    Бу ҳақда Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бошқармаси хабар берди.

    Тадқиқот шуни кўрсатдики, бугунги кунда ўткир респираторли юқумли касалликлар мамлакат ҳудудида фаол тарқалмоқда. Хусусан, 14 ёш ва ундан кичик ёшдаги болалар орасида метапневмовирус билан касалланиш кўпаймоқда, бу кўпроқ шимолий вилоятларда қайд этилмоқда.

    Independent аввалроқ Хитойда респиратор вирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани, бу шифохоналарнинг тўлиб кетишига олиб келаётгани ҳақида ёзган эди. Бу қишда Хитойнинг шимолий вилоятларида одам метапневмовируси (HMPV) деб аниқланган вирус билан касалланиш ҳолатлари кескин кўпайди, айниқса болалар ўртасида тарқалди.

    Метапневмовирус шамоллаш ва гриппга ўхшаш симптомларни келтириб чиқаради. Касаллик одатда енгил кечса-да, айниқса, чақалоқлар, кексалар ва иммунитети заиф одамларда пневмония каби жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин, деб ёзади газета.

    Декабрь ойи охирида Тайваннинг Money UDN нашри метапневмовирус туфайли ўлим даражаси 43 фоизга етганини ёзди. Тезкор скрининг учун реагентларга эга бўлган COVID-19 дан фарқли равишда, одам метапневмонияси вирусини текшириш учун жуда кўп реагентлар мавжуд, дея таъкидлади портал. Бундан ташқари, ҳозирги вақтда мазкур вирусни даволаш учун препаратлар мавжуд эмас, фақат касаллик учун қўллаб-қувватловчи терапия тавсия этилиши мумкин, деб хабар беради rbc.ru.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates