Бу ҳақда “Дельфа” дельфинларни қутқариш илмий-экологик маркази хабар берди.
“Фавқулодда вазиятдан бери биз 61 ўлик китсимонларни қайд этдик”, дейилади тарқатилган хабарда. Улар орасида 15 декабрдан кейин нобуд бўлган 32 бош бор. Уларнинг нобуд бўлиши, эҳтимол, мазутнинг тўкилиши билан боғлиқ. Қолганлари фавқулодда вазиятдан олдин нобуд бўлган, чунки жасадлар “жуда эски” эди. Деярли ҳар куни мутахассислар янги ўлик дельфинлар ҳақида маълумот олишмоқда, ҳисобини юритишяпти ва маълумотларни мунтазам равишда давлат органларига узатишмоқда.
Марказ таъкидлаганидек, ўлик ҳайвонларнинг бундай сони одатий эмас, йилнинг шу даври учун жуда кўп. Жасадларнинг ҳолати, дастлабки маълумотларга кўра, топилган китсимонларнинг асосий қисми танкерлар билан фавқулодда вазиятдан кейинги дастлабки 10 кун ичида нобуд бўлганлигидан далолат бериши мумкин, деб хабар беради tass.ru.
“Ҳозирча тирик дельфинларнинг чиқиб қолиши ҳолати юз бермади, аммо биз яқин ойларда зарарланган китсимонлар сони одатдагидан кўпроқ бўлишини кутишимиз мумкин. Энди бизнинг асосий вазифамиз шу лаҳзагага имкон қадар кўпроқ тайёргарлик кўриш ва жабрланганларга узоқ муддатли ёрдам кўрсатиш учун стационар ташкил этишдир”, дея қўшимча қилди марказ.