Кейинги ойларда Тошкент шаҳрига мингта замонавий автобуслар олиб келинади

    2025 йилгача Тошкент шаҳрида жамоат транспортини қулай ва экологик тоза ҳаракат таркиби билан янгилаш орқали атроф-муҳитга салбий таъсирини 35 фоизга камайтириш белгиланган.

    Ушбу мақсадларга эришиш йўлида 2022 йилда Тошкент шаҳрига 20 дона катта сиғимли электробуслар олиб келиниб, мунтазам йўналишларга жойлаштирилди.

    Электробусларнинг 10 ойлик эксплуатацияси натижасида атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар ҳажми ўтган йил кўрсаткичлари билан таққослаганда 56,8 тоннага қисқарди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига мувофиқ, кейинги ойларда Тошкент шаҳрига жами 1000 дона, шундан 300 та электробус ҳамда 700 та сиқилган табиий газда ишлайдиган автобуслар олиб келинади.

    Бу ҳақда Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates