Кейтеринг усулида етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ичидан таблетка кўринишида дори воситалари чиққани ростми?

    Ижтимоий тармоқларида кейтеринг усулида етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ичидан таблетка кўринишида дори воситалари чиққани ҳақида тарқалган маълумотларга нисбатан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси расмий муносабат билдирди.

    Давлат раҳбаримизнинг саъй-ҳаракатлари билан экологиянинг салбий оқибатлари хуружида яшаётган Қорақалпоғистонлик 143 мингдан ортиқ ўқувчиларимизни янада соғлом янада баркамол қилиб улғайишлари йўлида эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

    Аммо кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда рақобатчини ҳамда кейтеринг тизимини жорий қилиш бўйича ислоҳотларни обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракатлар содир этилмоқда.

    Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида аниқланишича, бир гуруҳ шахслар кейтеринг усулида озиқ-овқат таъминотини амалга ошираётган тадбиркорларга нисбатан туҳмат уюштириш орқали уларни обрўсизлантириш мақсадида, 3 та ҳолатда ичига дори воситалари жойлаштирилган булка ва пряник маҳсулоти гўёки Элликқалъа ва Беруний туманларидаги таъминотчилар томонидан тарқатилгани ҳақидаги иддаолар билан “ANTIKORRUPSIYA” телеграмм каналига рўйи-рост асоссиз ва нохолис маълумотлар жойлаштирилишига эришиб, тадбиркорлик субъектларининг ишбилармонлик нуфузига путур етказишган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми “г” банди (Туҳмат) ва 192-моддаси (Рақобатчини обрўсизлантириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Жиноят иши тергови якунига кўра, айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал этилади.

    Терговга тааллуқли бошқа иш тафсилотлари жиноят ҳолатларини аниқлаш ва фош этишга салбий таъсир қилиши мумкинлиги инобатга олиниб, ошкор этилмайди.

    Бундан ташқари, кейтеринг усулида озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш барча масъул идоралар эътиборида ва ушбу соҳада қонунийликни таъминлашнинг барча чоралари кўриб борилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates