Қайд этилишича, шу йилнинг 10 июль куни соат 19:32 да Тошкент вилояти ФВБга, Бўстонлиқ тумани “Бурчмулла ўрмон хўжалиги“га қарашли “Кичик Чимён тоғи“да қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Келиб тушган хабарга асосан, ёнғин қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 19:38 да етиб борган ва ёнғин соат 20:25 да батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида дам олиш масканлари ва аҳоли яшаш хонадонларига зарар етмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ҳолат оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.









