Кимлар умумий белгиланган ёшдан 10 йил ва 5 йил олдин ёшга доир пенсияга чиқиши мумкин?

    Пенсия жамғармаси кимлар умумий белгиланган ёшдан 10 йил ва 5 йил олдин ёшга доир пенсияга чиқишлари мумкинлиги маълум қилди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 апрелдаги “Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида”ги 170-сон Қарорига асосан:

    Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этиш қатнашчилари умумий белгиланган ёшдан 10 йил ва 5 йил олдин ёшга доир пенсияга чиқишлари мумкин.

    1. Умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи:

    - эркаклар — 50 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудуд (1986-1987 йиллар)да қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 20 йиллик иш стажига эга бўлса;

    - аёллар — 45 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудуд (1986-1987 йиллар)да қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 15 йиллик иш стажига эга бўлса белгиланади.

    Шунингдек, ёшга доир пенсияга қўшимча равишда ёшга доир энг кам пенсия миқдорининг 30 фоизи миқдорида устама белгиланади.

    2. Умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи:

    - эркаклар — 55 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудуд (1988 йил)да қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 25 йиллик иш стажига эга бўлса;

    - аёллар — 50 ёшга тўлиб, зарарланган ҳудуд (1988 йил)да қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 20 йиллик иш стажига эга бўлса белгиланади.

    Шунингдек, бунда ёшга доир пенсияга қўшимча равишда ёшга доир энг кам пенсия миқдорининг 25 фоизи миқдорида устама белгиланади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates