Китоб туманидаги Башир қишлоғида зиёрат туризми, экотуризм ва агротуризм ривожланмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги Башир қишлоғи туризм қишлоғига айлантирилмоқда.

    Ушбу қишлоқда «Ҳазрати Башир» зиёратгоҳи жойлашган. Зиёратгоҳ номи шу жойда яшаб ўтган авлиё Ҳазрати Султон Саид Аҳмад Башир (1368-1464) номи билан боғлиқ.

    «Uzbektourism.uz» веб-сайти маълумотига кўра, 2022 йилда «Ҳазрати Башир» зиёратгоҳига 400 мингдан нафардан ортиқ маҳаллий ва хорижий турист келган. Ушбу маскан нафақат бетакрор табиати, балки ўзига хос тарихи билан ҳам эътибор жалб қилиб келади.

    Ҳазрати Башир қишлоғи Қашқадарё дарёси бўйида жойлашган. Баланд-баланд чинорлар қишлоққа кўрк бериб туради. Ҳудуд тоғ тизмалари билан туташиб кетган. Шунинг учун бу ерга ёз ойлари юртимизнинг турли вилоятлари ва хорижий мамлакатлардан саёҳатчилар келади. Қишлоқда зиёрат туризми, экотуризм ва агротуризм ривожланган.

    Таъкидлаш жоизки, жорий йилда қишлоққа келадиган сайёҳлар сонини 700 мингга етказиш ва қишлоқни туризм қишлоғига айлантириш учун қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Ҳозирда қишлоқда 20 дан зиёд оилавий меҳмон уйи фаолият юритмоқда. Бу хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун ҳудудда кўпроқ қолиш ҳамда маҳаллий халқ турмуш арзи билан яқиндан танишиш имконини беради. Сўлим табиат, мусаффо тоғ ҳавоси, шифобахш чашма, меҳмондўст қишлоқ одамлари, экологик тоза мевалар, хушхўр таомлар ва қалбларга сокинлик бағишловчи зиёратгоҳ сайёҳларни ўзига жалб қилиши шубҳасиз.

    Маълумот учун, Қашқадарёдаги Варганза қишлоғи вилоятдаги биринчи агротуризм қишлоғи ҳисобланади. Бу ерда 2019 йилда биринчи марта «Анор» халқаро агротуризм фестивали бўлиб ўтган ва қишлоққа «агротуризм қишлоғи» мақоми берилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates